Ўзбекистонда ҳар куни ўртача битта одам ўлдирилаяпти

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган.

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 3 ойи ичида 90 та қотиллик жиноятлари содир этилган.

Мужчина в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда аёлни сўйиб кетган шахс бир кунда қўлга олинди

Бу рақамлар прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ишлари таҳлил қилинган ҳисоботда келтириб ўтилган.

Хабарда таъкидланишича, содир этилган қотиллик жиноятларининг ҳозирча фақат 1 таси фош этилмасдан қолмоқда.

Шунингдек, таҳлил этилаётган даврда прокуратура органлари томонидан 3 212 (3 264) та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 (1 819) нафар шахсга нисбатан 1 129 (1 183) та жиноят иши судга юборилиб, ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

Самарқандда мастлик ҳолатида келиб чиққан ўзаро жанжал қотиллик билан якунди

Силуэт человека с ножом в руке - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 67 яшар аёлни ошхонасида ўлдириб кетган қотил қўлга олинди

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида 399 (263) та жиноят ишининг тергови, шу жумладан, 210 (143) таси ЖПКнинг 83-моддасига, 189 (120) таси 84-моддасига асосан тугатилган бўлиб, бу кўрсаткич тергов қилинган жами жиноят ишларининг 16,1 (9,7) фоизини ташкил этади.

Яна пичоқбозлик: Тошкентда коллеж ўқувчиси курсдошини пичоқлади

Янгиликлар лентаси
0