21:58 12 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55
Генеральное консульство Республики Узбекистан в Екатеринбурге.

Екатеринбургда қурилишга ишга кириш учун келган тўрт нафар ўзбекистонлик вафот этди

Sputnik / Павел Лисицын
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
541 0 0

Екатеринбург шаҳрида 2019 йил 17 апрелга ўтар кечаси шаҳарнинг қурилиш обектларидан бирида Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси вафот этди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Россиянинг Екатеринбург шаҳрида 2019 йил 17 апрелга ўтар кечаси шаҳарнинг қурилиш обектларидан бирида Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси вафот этди.

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, сурхондарёлик Менгтошев Шуҳрат Уралович, Қурбонов Акбарали Саидмуродович, Зиядуллаев Улуғбек Олимжонович, Чориев Исроил Равшанович вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, улар ёнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида вафот этишган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаролар 15-апрель куни Екатеринбург шаҳри Академик туманидаги қурилиш обектларидан бирига ишга кириш учун келишган.

Вазирлик хабарида айни пайтда ваколатли органлар томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошлангани таъкидланган.

Бош консулхона Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олинган ҳамда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинаётганини маълум қилган.

Асосий мавзулар