05:30 09 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Машина после ДТП. Иллюстративное фото

Жиззахда “Дамас” юк автомашинаси билан тўқнашди: икки киши ҳалок бўлди

CC0 / pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
373 0 0

Фуқаро йўл четида тўхтаб турган “Исузу” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

ТОШКЕНТ, 19 апр – Sputnik. Жиззах вилоятида “Дамас” ва юк автомашинаси тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Жиззах вилоятининг Ш.Рашидов туманида 18 апрель куни фуқаро бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинани “Тошкент-Термиз” йўлининг 971-км.да ҳайдаб кетаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган фуқаро бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган.

“Натижада “Дамас” автомашинаси ҳайдовчиси Н.Н. ва унинг йўловчиси 25 ёшли А.Б.лар жароҳат олиб воқеа жойида вафот этганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар