Олма-Ота - Тошкент трассасида ЙТҲ содир бўлди, 11 қурбон бор

© Лада Новости города АктауСемеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу
Семеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саккиз киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна уч нафари касалхонада вафот этган.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Қозоғистонда ЙТҲ юз берди, 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Қозоғистонда трассалардан бирида йўловчи автобус ағдарилиб кетди, 11 киши ҳалок бўлди, яна 29 нафари жароҳатланди деб хабар қилди Қозоғистон республикаси ИИВ хизмати.

Авария тонг саҳар бешда Жамбил вилояти Кўрдай туманида юз берган. Олма-Ота - Тошкент трассасининг 181-километрида Toyota Camry автомобили йўл ёқасида тўхтаб турган юк машинасига бориб урилган. Машина кетидан келаётган ҳайдовчи авария олдини олишга уринган, аммо оқибатда автобус ағдарилиб кетган.

Саккиз киши ҳодиса жойида ҳалок бўлган, яна уч нафари касалхонада вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0