Қозоғистонда юз берган ЙТҲ қурбонлари кимлар - Ўзбекистон бош консуллиги ахбороти

© ОО "ОСА" (Официальная группа)ДТП в Кордайском районе Жамбылской области, где погибли 11 человек
ДТП в Кордайском районе Жамбылской области, где погибли 11 человек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч нафар ўзбекистонлик оғир ҳолатда касалхонага тушган

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Жамбул вилоятида юз берган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди, улар орасида 7 нафари Қозоғистон фуқароси, уч нафари ўзбекистонликдир, авариянинг яна бир қурбони шахси аниқлаштирилмоқда. Бу ҳақда Олма-отадаги Ўзбекистон Республикаси Бош консуллигининг меҳнат миграцияси бўйича атташеси хабар берди.

Семеро человек погибли в аварии на трассе Актау-Бейнеу - Sputnik Ўзбекистон
Олма-Ота - Тошкент трассасида ЙТҲ содир бўлди, 11 қурбон бор

Ҳалок бўлганлар рўйхатида 1993 йилда туғилган Абдуҳаликов Ўринбой Мирхамитович, 1988 йилда туғилган Калмуратов Алишер Сапарбаевич ва 1972 йилда туғилган Ермекбаева Дилором бор.

Дипломатик ваколатхона жабрланган ватандошларнинг тўлиқ рўйхатини эълон қилган: Улжабаев Аббос 1994 йилда туғилган; Хайитбаев Омирбек 1988 йилда туғилган; Абдусатиров Заводбек 1999 йилда туғилган; Жуманиёзов Мархамат 1996 йилда туғилган; (оғир аҳволда) Ахметова Радмила 1994 йилда туғилган; (оғир аҳволда) Матиржонов Отабек Абдуллевич 1985 йилда туғилган; Сейтмуратов Досжан Даулетович 1987 йилда туғилган; Хайдаров Сардар Амарбекўғли 1994 йилда туғилган; Ильясов Марис 1974 йилда туғилган; (оғир аҳволда) Исламеддинов Абдухаттар ўғли 1997йилда туғилган; Момбетов Насреддин 1971 йилда туғилган; Жапаров Шодлик Махсудович 1984 йилда туғилган.

© ОО "ОСА" (Официальная группа)ДТП в Кордайском районе Жамбылской области, где погибли 11 человек
Қозоғистонда юз берган ЙТҲ қурбонлари кимлар - Ўзбекистон бош консуллиги ахбороти - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Кордайском районе Жамбылской области, где погибли 11 человек

Сал олдин Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев ўзининг Twitterдаги микроблогида, авария оқибатида 11 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Даҳшатли авария Олма-Ота - Тошкент трассасининг 181-километрида 20 апрель куни тонг саҳар соат бешда юз берган. Toyota автомобили худди шу йўналишда ҳаракатланаётган юк машинаси билан йўлни бўлишолмаган. Трассада ҳаракатланиб бораётган йўловчи автобуси аварияга учраган автомобил билан тўқнашувнинг олдини оламан деб, маневрни амалга оширган ва ағдарилган.

Янгиликлар лентаси
0