Бош прокуратура “Қодиров иши” ҳақида тарқалган янги хабарга муносабат билдирди

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишСотрудник следственного изолятора
Сотрудник следственного изолятора - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош прокуратура интернетда «Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинганлар қийноқларга солингани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Бош прокуратура 18 апрель куни интернетда "Қодиров иши" доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар тергов давомида қийноқларга солингани ҳақида тарқалган хабарга муносабат билдирди.

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Рашид Қодировга нисбатан ҳеч қандай қийноқ қўлланилмаган – Бош прокуратура

“Мақолада худдики айбланувчилар У.Суннатов ва У.Хуррамовларга нисбатан жисмоний ва психологик зўравонлик ва қўпол муносабатда бўлингани қайд этилган. Аввал хабар қилинганидек, Бош прокуратура томонидан Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов олиб борилган ҳамда 13 нафар шахсга мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш, шунингдек, бошқа мансабдорлик ва иқтисодий жиноятларни содир этиш бўйича айб эълон қилинган. Дастлабки тергов Жиноят-процессуал кодексининг қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилган, айбланувчиларга ва уларнинг яқин қариндошларига нисбатан ҳеч қандай қийноқлар ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаган”, - дейилади расмий баёнотда.

Маълум бўлишича, айбланувчилар У.Суннатов ва У.Хуррамов уларга қўйилган айбловларни фақат қисман тан олган.

Бу эса уларга айблов бўйича ўз фикрини эркин ифода этиш имконияти берилгани ва уларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказилганлик факти мавжуд эмаслигидан далолатдир, дея маълум қилади Бош прокуратура.

Подозреваемый в суде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда собиқ бош прокурор Рашид Қодиров устидан суд бошланди

Қонунчиликка биноан, айбланувчи ва судланувчилар уларга нисбатан эълон қилинган айблов бўйича ҳар қандай позицияни эгаллаш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида Бош прокуратура У.Суннатов ва У.Хуррамовнинг тергов давомида уларга нисбатан қийноқлар қўлланганлиги тўғрисидаги важларига жавобан аниқ позициясини билдириб, юқоридаги кўрсатмалар ҳақиқатга мос келмаслигини қатъий таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура Рашид Қодировга нисбатан ҳеч қандай қийноқ қўлланилмаганини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0