Трактор ағдарилиши натижасида жабрланган фуқарони қутқариш учун вертолёт чақирилди

© МЧС УзбекистанаЭвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом
Эвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Деҳқонобод туманида фуқаро бошқарувидаги трактори билан дала майдонига экин экиш вақтида сурункали ёмғир ёғиши ҳамда техника хавфсизлигига қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида ағдарилиб кетган.

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон ФВВ ходимлари Қашқадарё вилоятида трактор ағдарилиши натижасида жабрланган оғир аҳволдаги фуқарога ёрдам кўрсатишди. Уни қутқариб қолиш учун МИ-171 вертолёти ажратилди.

Қутқарувчиларнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида фуқаро бошқарувидаги трактори билан дала майдонига экин экиш вақтида сурункали ёмғир ёғиши ҳамда техника хавфсизлигига қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида ағдарилиб кетган.

© МЧС УзбекистанаЭвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом
Трактор ағдарилиши натижасида жабрланган фуқарони қутқариш учун вертолёт чақирилди - Sputnik Ўзбекистон
Эвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом

Натижада оғир тан жароҳати олган фуқаро Оққишлоқ аҳолиси томонидан зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш учун қишлоқ врачлик пунктига олиб борилган. Мутахассисларнинг кўриги натижасида, жабрланганга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш лозимлиги аниқланиб, беморни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига этказиш эҳтиёжи юзага келган.

Бироқ ноқулай об-ҳаво, йўллардаги носозлик, қолаверса, қишлоқ ва туман маркази ўртасидаги олис масофа туфайли беморга зудлик билан ёрдам кўрсатиш имконияти йўқ эди.

“Шу муносабат билан, Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг мурожаати асосида Жануби-Ғарбий алоҳида ҳарбий округ томонидан беморни эвакуация қилиш учун Мудофаа вазирлигига тегишли МИ-171 вертолёти ажратилиб, фуқаро Б.М. қутқарувчилар назорати остида Қарши шаҳридаги Хонобод аэродромига этказилган”, - дейилади ФВВ хабарида.

© МЧС УзбекистанаЭвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом
Трактор ағдарилиши натижасида жабрланган фуқарони қутқариш учун вертолёт чақирилди - Sputnik Ўзбекистон
Эвакуация пострадавшего в Кашкадарьинской области вертолетом

Таъкидланиича, бемор аэродром ҳудудидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига этказилди. Ҳозирги вақтда беморга барча зарурий ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0