19:19 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Задержание преступника

Уч хоналик уй олиб беришни ваъда қилган корхона раҳбари ва унинг шериги қўлга олинди

ЦОС ФСБ РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
157 0 0

Bama Biznes корхонаси раҳбари ва унинг шериги қурилаётган янги уйлардан уч хоналигини олиб беришни айтиб, алдов йўли билан аёлдан Сергелида 12000 доллар олишган.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида уй олиб беришни ваъда қилган икки нафар фуқаро қўлга олинди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқамасининг хабар қилишича, 2018 йил октябрь ойида Bama Biznes корхонаси раҳбари ва қашқадарёлик фуқаро  Яшнобод туманида яшовчи аёлга Bama Biznes МЧЖ томонидан қурилаётган янги уйлардан уч хоналигини олиб беришликларини айтиб, алдов йўли билан аёлдан Сергели даҳаси ҳудудида 12000 доллар олишган.

Бироқ шу кунга қадар ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлар.

“Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Э. ва Ж.Х.лар ушланган”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар