16:01 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Здание ФСБ в Москве

ФСБнинг уч нафар полковниги ҳибсга олинди

A.Savin
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
1095 0 0

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг уч нафар ходими коррупцияда гумонланмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Москва Басман суди Россия Федерал хавфсизлик хизмати “К” бошқармасининг собиқ ходими Андрей Васильевни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди. РИА Новости хабарига асосан.

Васильев тергов изоляторида камида 25 июнгача бўлади.

Бундан ташқари, бугун яна икки нафар полковник ҳибсга олинди. Улардан бири Дмитрий Фролов хавфсизлик хизматининг собиқ ходими, бошқаси эса Кирилл Черкалин ҳозирги вақтда тизимда хизмат қилмоқда.

Фролов “Сюльдюкар Нефтегаз" ва "Истсиб геологоразведка" компанияларда директор ўринбосари лавозимида ишлаган.

Тергов маълумотларига кўра, 2011 йилда хавфсизлик ходимлари Гляделкин фамилияли шахсни жиноий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилишган.

Оқибатда Гляделкин компания устав капиталига тегишли бўлган улушни таъмагирларга бериб юборишга рози бўлади.

Етказилган зарар 490 миллион рублни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ФХХ ходими Чекалин жуда кўп миқдорда пора олишда гумонланмоқда.

 

Асосий мавзулар