01:13 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63

ТИВ Қозоғистонда ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик ҳақидаги хабар юзасидан баёнот берди

© Sputnik / Павел Лисицын
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
478 0 0

Ушбу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодисани аниқлаштириш учун зарурий чоралар кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 апр  — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда ўғирлаб кетилган Ўзбекистон фуқароси ҳақидаги маълумотга изоҳ берди.

Хабарда ёзилишича, 2019 йилнинг 25 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилояти полиция департаментининг Экстремизмга қарши кураш бошқармаси маълумотига таяниб ОАВда Атирау шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақидаги хабар тарқалди. 

Ушбу гуруҳ 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Й.ни ўғирлагани ва унинг дўсти Ўзбекистон фуқаросидан 300 минг тенге миқдоридаги пул олгани айтилмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодисани аниқлаштириш учун зарурий чоралар кўраётганлигини маълум қилди.

Асосий мавзулар