10:29 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
м

ТИВ Тулада ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
303 0 0

Кеча Тула вилоятининг Узловая шаҳрида мудҳиш қотиллик содир бўлди. Пичоқ билан қуролланган эркак “Пятёрочка” дўконига кириб, ўзбекистонлик кассир аёлга ҳужум қилиб, уни пичоқлаб кетган.

ТОШКЕНТ, 1 май – Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Тула вилоятининг Узловая шаҳрида (Россия) Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилганлиги юзасидан изоҳ берди.

Хабарда таъкидланишича, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

“Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилади”, - дейилади хабарда.

29 апрель куни Россиянинг Тула вилояти Узловая шаҳрида мудҳиш қотиллик содир бўлди. Пичоқ билан қуролланган эркак “Пятёрочка” дўконига кириб, кассир аёлга ҳужум қилган. Қотил аёлга пичоқ билан 21 та зарба бериб, воқеа жойидан яширинган.

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг аниқлик киритишича, ҳалок бўлган аёл 1986 йилда туғилган асли ўзбекистонлик, аммо ҳозирда қадар Россия фуқаролигида бўлган Умида Зураевна Эгамуротова эканлиги тасдиқланган.

Асосий мавзулар