04:32 16 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Саккиз тонна минерал ўғит манзилига етиб бормади

© Гостаможенный комитет
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
348 0 0

“Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ. Ж. бошқарувидаги “ЗИЛ 130” русумли юк автомашинада 8 тонна сульфат аммоний минерал ўғитлари аниқланган.

ТОШКЕНТ, 4 май – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати оғирлиги юк машинада 8 тонна сульфат аммоний минерал ўғитлари топилгани ҳақида хабар қилди. 

Хабарда айтилишича, тадбир давомида “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ. Ж. бошқарувидаги “ЗИЛ 130” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина юк хонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 160 дона полиэтилен қопларда жойлаштирилган жами оғирлиги 8 тонна бўлган сульфат аммоний минерал ўғитлари ноқонуний равишда олиб кетилаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Асосий мавзулар