19:37 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Происшествие в Нью-Йорке

Нью-Йоркдаги ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола ҳалок бўлди

© Sputnik / Леонид Сквирский
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
182 0 0

Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида 2 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола ҳалок бўлган.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида 2 май куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ўзбекистонлик уч яшар бола — Э.Ш. ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигидан маълум қилишларича, Э.Ш. АҚШга грин-картага эга бўлган ота-онаси билан бирга келган эди.

“Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲда ҳалок бўлган боланинг ота-онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдиради”, — дейилади вазирлик ахборотида.

ТИВнинг қайд этишича, АҚШнинг 34 та штати (Айдаҳо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мэн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта), шунингдек, Мексика, Марказий ва Жанубий Америкада бўлган ўзбекистонликлар зарурат туғилганда +1- 212 230-1341, 754-7403, 838-9812 телефон рақамлари ёки info@uzbekconsulny.org электрон почта манзили орқали Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат қилишлари мумкин.

Асосий мавзулар