14:24 21 Феврал 2020
Эфир
  • RUB150.07
  • EUR10319.35
  • USD9528.49
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
255 0 0

Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис газидан заҳарланган.

ТОШКЕНТ, 5 май  — Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра 2019 йил 4 майдан 5 майга ўтар кечаси Бошқирдистон Республикаси Нуримонов туманида олтита аёл ис газидан заҳарланган. 

Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг барчаси – хусусий уйда яшайдиган ва маҳаллий агрофирмада ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларидир. Буни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади ва маълум қилдики, уларнинг барчаси Нуримонов тумани марказий касалахонасига ётқизилган.

Ташхис: ис газидан заҳарланишнинг ўртача даражаси.

Соғлиқ учун ҳеч қандай хавфнинг йўқлиги туфайли барча заҳарланган аёлларга 6 май куни рухсат бериш режалаштирилмоқда.

Асосий мавзулар