22:24 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
Купюры американских долларов.

Кийимлар орасига яширилган валюта: шахсий кўрикда 3,2 минг доллар топилди

© Sputnik / Виталий Тимкив
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
127 0 0

Фуқаро эгнидаги кийимининг чўнтагидан божхоначиларга маълум қилинмаган 3200 доллар борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Андижон вилоятида чегара орқали хорижий валютани ноқонуний олиб чиқиш ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Маданият” чегара божхона пости орқали ҳаракатланган фуқаро П.М. божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимининг чўнтагидан божхоначиларга маълум қилинмаган 3200 АҚШ доллари борлиги аниқланди.

Шунингдек,  “Дўстлик” чегара божхона постида ҳам яна бир қоидабузарлик ҳолатига чек қўйилди. Яъни фуқаро Х.М.га тегишли юклар назоратдан ўтказилганда, хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 26 миллион сўмлик 2672 дона эркаклар бош кийимларини божхона чегараларидан яширинча олиб ўтишга уринганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар