Тошкент халқаро аэропортида Сурияга террорчилик мақсадида кетаётган ака-ука қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчининг мобил телефонлари хотираларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжудлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 6 май – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ака-ука фуқаролар Убайдулла ва Исматулла Баҳромовларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида баёнот берди.

“Хусусан, жорий йилнинг 20 апрель куни 1985 й.т. Баҳромов Убайдулла Гайбуллаевич ва 1987 й.т. Баҳромов Исматулла Гайбуллаевич Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига кетаётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинди”, - дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, текширув давомида уларнинг ёнларидан “Тошкент – Истанбул” йўналиши бўйича 20 апрель кунги рейсга сотиб олинган авиабилетлар ва мобил телефонлари белгиланган тартибда расмийлаштириб олинган.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
“Ислом давлати”нинг Марказий Осиё жангариларига жавобгар бўлган бошлиқ йўқ қилинди

Шунингдек, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, Баҳромов У.Г.нинг мобил телефонлари хотираларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжудлиги аниқланган.

Хабарда Баҳромов У.Г. ва Баҳромов И.Г.ларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон ЖКнинг 244.2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани таъкидланган.

Эксперт ИД етакчиси ал-Бағдодий акс этган видео пайдо бўлишини хавфли ҳодиса, дея баҳолади

Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳрида гўёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи мазкур фуқароларТошкент шаҳар ИИББ томонидан ноқонуний ҳибсга олинганлиги ва уларга нисбатан ноҳақ айблов қўйилаётганлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

“Ислом давлати” раҳбари сўнгги беш йил ичида биринчи марта кўриниш берди - видео

Янгиликлар лентаси
0