19:42 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Узбекская валюта - сум

Тошкентда “Давр банк”нинг икки ходими ҳибсга олинди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
509 0 0

“Давр банк”нинг Учтепа филиали икки ҳодими фирибгарлик жиноятини содир этишда гумонланиб қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. Тошкентда “Давр банк”нинг икки ходими ўнлаб миллион сўм маблағни талон-торож қилганликда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, ички ишлар органига Сирдарё вилоятида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. У ўз аризасида шу йилнинг 9 апрель куни “Давр банк”нинг Учтепа филиалига ипотека кредити олиш учун мурожаат қилгани ва дастлабки тўлов сифатида 75 млн сўм тўлаганини, аммо бу маблағ қурувчи ташкилот ҳисобига тушмаганлигини билдирган.

Кейинроқ ички ишлар органлари худди шу мазмундаги ариза билан яна йигирма киши мурожаат қилган. Уларнинг барчаси кредит олиш ёки банкда шахсий ҳисоб рақами очиш масалалари бўйича мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ ФМБ томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланиб “Давр банк”нинг Учтепа филиали икки ҳодими қўлга олинган.

1 май куни уларга айблов эълон қилинган ва ўша куннинг ўзида айбланувчиларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан ҳибсга олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси қўллаш ажрими чиқарилган. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Асосий мавзулар