16:23 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Узбекская валюта - сум

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга тушди

Sputnik
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
23810

Суд-криминал экспертизаси томонидан берилган хулосага кўра иш юзасидан мусодара этилган 58 та 100 минг сўмлик пулнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik. Тошкентда қалбалки пулларни муомалага киритишда гумон қилинган
4 нафар фуқаро ушланди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 2019 йил 4 май санасига ўтар кечаси Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи муқаддам судланган Сардор Ш. (1995 й.т.), Бехзод Т. (1995 й.т.), Иброҳим. Х. (1999 й.т.) ва андижонлик Хумоюнбек О. (1996 й.т.) Тошкент шаҳрида учрашади. Уларнинг мақсади 100 минг сўмлик қалбаки пулларни ишлатиш бўлган ва Чилонзор туманида мана шу пулларнинг 7 таси 23 ёшли Шоира А.га ўтказилади.

Ўз навбатида Шоира А. мана шу пуллардан бирини шахсий “Нексия” автомобилида киракашлик билан шуғулланадиган 33 ёшли Хомидулло М.га тўлов тариқасида тўлайди. Хомидулло М. пул қалбаки эканини сезиб қолади ва Тошкент шаҳри, ИИББ ЙПХнинг яқин ўртада хизмат ўтаётган инспекторларига хабар беради.

Зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида номлари юқорида кўрсатилган 4 фуқаро миниб юрган автомобил рақами аниқланади ва 4 май санасида, таҳминан соат 03.30да тўхтатилади. Текширув асносида автомобилнинг ғаладонидан 51 та қалбаки 100 минг сўмлик пул, миллий валютадаги пул чоп этилган А4 форматдаги 25 та рангли қоғоз ва қалбаки пул тайёрлашда фойдаланилган “Canon” русумидаги принтер топилади. Суд-криминал экспертизаси томонидан берилган хулосага кўра иш юзасидан мусодара этилган 58 та 100 минг сўмлик пулнинг барчаси қалбаки бўлиб чиқди.

Фуқароларга нисбатан Ўзбекистон жиноят кодексининг 176-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Юнусобод туман ИИБ ЖИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирув давомида Сардор Ш. Тошкент шаҳрининг турли туманларида қалбалки пуллар муомалага киритилганини тан олган.

“Ҳурматли Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари! Агар ушбу шахслар томонидан олиб борилган жиноий фаолият ёки қалбаки 100 минг сўмлик пуллар ҳақида фактлар сизга маълум бўлса, яқин орадаги ички ишлар бошқармасига хабар бериш ёки «102» рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар