10:38 21 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24

Андижонда фуқаро нарда ўйини туфайли танишини қасддан ўлдирди

© Sputnik / Артем Житенев
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
289 0 0

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги нарда ўйини қотиллик билан якунланди.

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги нарда ўйини қотиллик билан якунланди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар қилишича, Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро таниши билан нарда ўйини ўйнаган ва ўйин давомида ўзаро жанжаллашган.

Кейин улар автомашина ичида ҳам ўзаро жанжални давом эттиришади. Фуқаро  автомашинани тўхтатган вақтда у автомашинасидаги пичоқ билан танишининг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан қотилга нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятида руҳий касалхона бемори устани уриб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар қилган эдик.

Асосий мавзулар