Россия империяси давридаги олтин тангаларни сотганлар қўлга тушди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Медиабанкка ўтишЗолотые монеты
Золотые монеты - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

ТОШКЕНТ, 8 май – Sputnik.  Бош прокуратура матбуот хизмати Қашқадарёда Россия империяси давридаги олтин тангаларни ноқуний сотиш ҳолати юзасидан хабар қилди.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга тушди

 Хабарда айтилишича, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.Б., Қ.Д. ва М.Ш.лар “Император Николай-I” тамғали 10 номинал қийматдаги олтин тангаларни ҳар бирини 4,2 миллион сўмдан ҳисоблаб, жами 7 дона олтин тангаларни 29,4 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар А.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0