10:35 14 Октябр 2019
Эфир
  • RUB145.75
  • EUR10354.03
  • USD9433.34
Доллары США

Тошкентлик терговчи туркиялик инвесторни 47 минг долларга чув туширди

© pixabay
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
69210

Суриштирув ишлари давомида терговчи Алиев хорижлик инвестор Бозкуртнинг жами 47 минг 300 доллари миқдоридаги пулини шилиб олган. Лекин камомадни келтириб чиқарган айбдорларни топиб бера олмаган.

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Тошкентлик терговчи туркиялик инвесторни 47 минг 300 долларга чув туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, 2017 йил август ойида Туркия фуқароси Осмон Бозкуртга тегишли "Serbo Textile" масъулияти чекланган жамиятида 129 тонна тайёр трикотаж маҳсулоти камомади аниқланган ва дастлабки суриштирувларда бу маҳсулотлар талон-торож қилингани маълум бўлган. Шу боис ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга берилган ариза туфайли ушбу ҳолат юзасидан  Мирзо Улуғбек туман Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят иши туман прокуратураси катта терговчиси Валижон Алиевга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) топширилади.

Тергов ишлари давомида Алиев хорижлик инвестор Бозкуртнинг жами 47 минг 300 доллари миқдоридаги пулини шилиб олган. Лекин камомадни келтириб чиқарган айбдорларни топиб бера олмаган.

Алданганини тушунган жабрланувчи эса охир-оқибат ҳуқуқ-тартибот органига мурожаат қилган.

Терговчи Алиевга содир қилган жинояти учун 15 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Асосий мавзулар