Кроссовка тагига яширилган олтин занжирлар: шахсий кўрикда яна нима топилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишКроссовки
Кроссовки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оёқ кийим таглигида оғирлиги 232 грамм кумушдан ясалган, қиймати 7 миллион сўмлик 17 жуфт зирак, 22 дона узук, 11 дона занжир, 4 дона билак занжирлари ва 5 дона занжир заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати Тошкент вилоятида чегара орқали заргарлик буюмларни ноқонуний олиб ўтиш ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона постида аниқланди.

Қўшни давлатдан Ўзбекистонга кириб келган фуқаро Б.И. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, ушбу шахс кийимлари ичига полиэтилин пакетга ўраб яшириб олган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган оғирлиги 168 грамм сариқ рангли металлдан ясалган, қиймати 50 миллион сўмлик 15 дона узук, 2 дона билагузук, 7 жуфт зирак, 3 дона занжир ва 3 дона кулон заргарлик буюмлари мавжудлиги аниқланди.

© Пресс-служба ГТК РУзТаможенники обнаружили спрятанные в подошве обуви ювелирные украшения
Кроссовка тагига яширилган олтин занжирлар: шахсий кўрикда яна нима топилди - Sputnik Ўзбекистон
Таможенники обнаружили спрятанные в подошве обуви ювелирные украшения

Яна бир ҳолатда фуқаро И.Л. холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг оёқ кийимлари таглигига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 232 грамм кумушдан ясалган, қиймати 7 миллион сўмлик 17 жуфт зирак, 22 дона узук, 11 дона занжир, 4 дона билак занжирлари ва 5 дона занжир заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

“Фуқаро М.З.нинг безовталаниши зийрак божхона ходимларида бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида, оёқ кийимларининг таглигига яширилган, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, оғирлиги 448 грамм оқ металлдан ясалган, қиймати 13 миллион сўмлик
30 жуфт зирак, 42 дона узук, 9 дона кулон, 31 дона занжир ва 5 дона билак занжир заргарлик буюмларини яшириб олиб ўтишга бўлган уринишини олди олинди”, - дейилган хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0