10:24 24 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Автобусы в Ташкенте

Тошкентда йўловчи автобус ойнасини синдириб, қочиб кетди

© АО "Тошшахартрансхизмат"
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
263 0 0

Йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўсиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Жорий йил 13 май куни 4-автобус саройи тасарруфидаги 38-йўналишда қатновчи сарой рақами 37 бўлган “Мерседес-бенц” русумли автобусда нохуш воқеа юз берди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўсиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган. 

Бошқа йўловчиларнинг гувоҳлик беришича атрофдагиларга ҳеч қандай зарар етмаган. Аммо йигитнинг ўзи жароҳат олган.

Ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органига хабар берилган.

“Юз бераётган ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти барча йўловчилар ва шаҳримиз меҳмонларидан жамоат транспортларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, уни асраб-авайлаб, кўп йиллар халқимизга соз ҳолда хизмат қилишига ўз ҳиссаларини қўшишларини яна бир карра сўраб қолади”, - дейилади хабарда.

Асосий мавзулар