12:57 25 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
ФСБ России пресекла деятельность группы лиц, причастных к финансированию терроризма

Москвада “ИД” террорчилари банк карталарига пул жўнатган киши ушланди

ФСБ РФ
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
42310

Москвада “Ислом давлати” учун пул йиққан киши қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Федерал хавфсизлик хизмати Москвада террорчиларга пул жўнатган кишини қўлга олди. У 2015 йилдан бошлаб Суриядаги террорчиларнинг банк карталарига 50 миллион рубл пул ўтказиб берган.

Қўлга олинган шахс – Гуев Георгий Русланович, Шимолий Осетияда туғилган.

Тергов ишида маълум бўлишича, Гуев моддий ёрдам берган жангарилар “Ислом давлати”* террорчилик уюшмаси сафида Сурия ҳудудида уруш қилган.

ФХХга кўра, Гуев “Мухажирун” ислом жамғармаси асосчиси Исроил Ахмеднабиевга пул жўнатган. Бу шахс терроризм учун қидирувга берилган.

Пуллар хорижда нақдлаштирилиб, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва амалга ошириш учун йўналтирилган.

Ҳозирча ушланган шахс пулларни қаердан олгани номаълум.

Гуевнинг уйида тинтув вақтида экстремистик адабиётлар, кўплаб банк карталари ва “ИД” бошлиқларининг йўқномалари ёзилган мобиль телефонлар топилган.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот

Асосий мавзулар