Самарқандда рўй берган ЙТҲ ҳақида расман хабар берилди

© STVАвтобус перевернулся в Самарканде
Автобус перевернулся в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобус ва “Спарк” ағанади.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида расман хабар берилди. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар қилди.

Операция на сердце у детей в Медицинском центре Самарканда - Sputnik Ўзбекистон
ССВ Ўрта Чирчиқда содир бўлган ЙТҲ бўйича расмий баёнот берди

16 май куни соат 09:30 ларда ҳайдовчи Пайариқ тумани Бобур маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган “Мидибус” русумли автобус Маърифат кўчаси томондан Имом Ал-Бухорий кўчаси томонга бошқариб бораётган вақтида Бўстонсарой кўчасида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

“Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида “Спарк” ҳайдовчиси Ж.Холбеков чап умров суяги синиши билан шифохонага ётқизилган”, - дейилади хабарда.

Автобус йўловчилари – З.Э. ўнг қўл билак суягининг ёпиқ синиши, М.Қ. эса чап умров суягининг синиши каби жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0