Сирдарёда юк машиналари тўқнашиши оқибатида икки ёш йигит ҳалок бўлди

© PixabayЗнак аварийной остановки
Знак аварийной остановки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида, унинг 19 яшар йўловчиси эса касалхонада вафот этган.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Сирдарёда  вилоятида юк машиналари тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

Автобус перевернулся в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда рўй берган ЙТҲ ҳақида расман хабар берилди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 15 май куни 19 ёшли фуқаро бошқарувидаги

“Газель” русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқ олтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтда светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

“Натижада “Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этганлар”, - дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0