Тошкентда истеъмолга яроқсиз сариёғни сотиш ҳолати аниқланди

CC0 / Pixabay / Сливочное масло
Сливочное масло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбир якуни бўйича, умумий нархи 1,3 млрд сўмлик жами 23,6 минг кг истеъмол қилиш муддати ўтган сариёғ маҳсулотлари олиб қўйилган.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Бош прокуратура матбуот хизмати 23,6 минг кило истеъмолга яроқсиз сариёғ аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Автобус перевернулся в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда рўй берган ЙТҲ ҳақида расман хабар берилди

Хабарда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Учтепа туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Ш. ЯТТ “А.Б”нинг муҳридан фойдаланиб, унинг номидан сохта юк-хатини тайёрлаб, Литва давлатида ишлаб чиқарилган, истеъмол қилиш муддати ўтган жами 550 кг. сариёғни ҳар бир килограммини 56,0 минг сўмдан ҳисоблаб 30,8 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир жараёнида, Ж.Ш.нинг кўрсатмаси бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган “Z-T” МЧЖ омборхонаси кўздан кечирилганда Литва давлатида ишлаб чиқарилган истеъмол қилиш муддати ўтган жами 22 450 кг сариёғ мавжудлиги шунингдек, “I-F” МЧЖ томонидан мазкур омборхонадан 625 кг сариёғ “Ўрикзор” савдо мажмуаси ҳудудида савдога қўйилганлиги аниқланган.

Шунингдек, ўтказилган лаборатория таҳлили натижаларига кўра ушбу сариёғ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Тадбир якуни бўйича, умумий нархи 1,3 млрд. сўмлик жами 23 625 кг истеъмол қилиш муддати ўтган сариёғ маҳсулотлари олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0