ИИВ Андижонда гулларни суғораётиб ҳалок бўлган аёллар ҳодисасига муносабат эълон қилди

© DRIVERS.UZ / telegramАвария произошла 29 апреля в Ташкенте
Авария произошла 29 апреля в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ТОШКЕНТ, 17 май - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси "Президент келишига экилган гулларни суғоришга чиқарилган уч ҳашарчи аёл, машина уриб, ҳалок бўлди" сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот юзасидан расмий муносабат билдирди.

В Ташкенте после гибели ребенка оградят проходящие через каналы трубы  - Sputnik Ўзбекистон
Синов лойиҳа: Юнусободда туну-кун ишлайдиган авария-диспетчерлик хизмати йўлга қўйилади

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда юқоридаги ном билан тарқатилган хабарларни ўрганиб чиқган.

Маълум бўлишича 16 май куни эрталаб Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи фуқаро "Cobalt" русумли автомашинани Асака туманидан ўтган "Шаҳрихон-Андижон" йўлида чарчоқ таъсирида бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетган. Натижада йўл четида ободонлаштириш ишларини олиб бораётган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари О.П., Ф.Т. ва З.У. исмли аёлларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, икки аёл кўрсатилган биринчи тиббий ёрдамга қарамай касалхонада вафот этганлар.

Учинчи аёл чап тизза қисми, ўнг сон соҳасида ва чап қўл соҳасида шилинма жароҳатлари бўлгани учун ҳозирда касалхонада. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлардаги "йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетган" деган жумла ҳам ҳақиқатга мос келмаслиги айтилмоқда.  Маълум бўлишича, ҳодиса жойига етиб келган тезкор-тергов гуруҳига ҳайдовчи А.С. йўл транспорт ҳодисасини содир этганлигини айтган ва улар томонидан воқеа жойини кўздан кечириш ҳаракатида иштирок этган.

Улица в сельской местности в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 478 та қишлоқларда ободонлаштириш ишлари учун 4,8 триллион сўм сарфланади

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарда "жабрланганлар ободонлаштириш бўлимининг доимий маош олиб ишлайдиган ишчилари эмас" деган гап ҳам ҳақиқатга мос эмаслиги таъкидланмоқда. ИИВ маълумотига кўра, аёлларнинг барчаси Асака тумани ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармасининг буйруғига асосан бошқармада ҳақ тўланадиган жамоат иши ишчилари бўлган.

Ҳайдовчи бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомашина тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойида кўздан кечирилгандан сўнг, автомашина қонуний тартибда ички ишлар органлари ходимлари томонидан экспертиза ўтказиш учун олиб кетилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этган шахсларнинг ўлим сабабларини, фуқаро З.У. ва ҳайдовчи А.С.ларнинг тан жароҳати ва оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза ҳамда автомашинани техник созлиги бўйича суд-автотехник экспертизаси ва бошқа зарурий экспертизалар тайинланган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0