16:06 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Здание МИД Узбекистана

ТИВ Саудия Арабистонидаги нефть қувурларига дронлар ҳужумидан ташвишда эканини билдирди

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
126 0 0

Йемен "Ансар Алла" (хуситлар) ҳаракати ҳужумдан сўнг подшоҳликка муҳим объектларига янги ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.

ТОШКЕНТ, 17 май – Sputnik. Ўзбекистон ТИВ Саудия Арабистонидаги нефть қувурларига дронлар ҳужумидан ташвишда эканини билдирди.

Расмий баёнотда Ўзбекистонда Saudi Aramco Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар акциялари ташвиш билан қабул қилингани қайд этилган.

Мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солиши таъкидланган.

“Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефть етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақиради”, - дейилади баёнотда.

14 май куни подшоҳликнинг энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фолиҳ Саудия Арабистондаги марказий нефть қувури учувчисиз авиация томонидан ҳужумга учраганини маълум қилганди.

Йемен "Ансар Алла" (хуситлар) ҳаракати ҳужумдан сўнг подшоҳликка муҳим объектларига янги ҳужумлар уюштириш билан таҳдид қилди.

Асосий мавзулар