Владимирда икки нафар террорчи йўқ қилинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишАнтитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России
Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимирда одам гавжум жойда портлаш уюштирмоқчи бўлган 2 нафар террорчи йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 22 май – Sputnik. Бугун тонгда Россиянинг Владимир вилояти Кольчугино шаҳарчасида махсус кучлар ёрдамида 2 нафар террорчи, қўлга олиш вақти йўқ қилинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарда айтилишига кўра, улар террорчи ташкилотлардан бирининг аъзоси бўлган ва хорижий эмиссарлар ёрдамида портловчи мослама тайёрлаб унинг ёрдамида одам гавжум жойда теракт уюштиришни режалаштирган.

Террорчилар қўлга олиш вақти қуролли қаршилик кўрсатган ва махсус кучлар томонидан зарарсизлантирилган. Улар яшаган уйдан қурол-яроқ ва қўлбола портловчи мослама топилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ФХХ йил бошидан буён бир неча яширин гуруҳларини аниқлаб, уларни зарарсизлантиришга ва режалаштирилаётган терактларнинг олдини олишга муваффақ бўлди. Хусусан, 23 апрель куни Махачкалада ва Грозний шаҳарларида 5 кишидан иборат гуруҳ қўлга олинди, 12 апрель куни Тюменда 2 нафар террорчи йўқ қилинди.

Март ойи охирида Ставрополда террорчиликда гумон қилинган доғистонлик фуқаро ушланди, ундан бироз олдин Ставрополда 2 нафар террорчи йўқ қилинган эди. 13 март куни Самара вилоятида таслим бўлишни рад этган террорчи йўқ қилинди. 1 март куни Ханти-Мансийскда 3 нафар террорчи  қўлга олинган эди. 27 февралда Кабардин-Балкария ўлкасининг Нальчик шаҳрида 3 нафар террорчи йўқ қилинди, 19 февралда Доғистонда бир нафар террорчи йўқ қилинди.  

Янгиликлар лентаси
0