Бедарак йўқолган 18 ёшли ўзбекистонлик қизни Россияда кўришган – қидирув давом этмоқда

© ГУВД ТашкентаПропавшую в Ташкенте девушку нашли в России
Пропавшую в Ташкенте девушку нашли в России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирча Натальянинг айнан қаердалиги маълум эмас. Гувоҳлар уни Новосибирск шаҳрида кўришганини айтишмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Тошкент вилояти Янгийўл туманида бедарак йўқолган қиз Россияда топилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл туманида 18 ёшли Наталья Ф. исмли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқаган эди.

“Тошкент шаҳар ИИББ жиноят-қидирув бўлими ва Янгийўл туман ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган қидирув натижасида қиз Россиядаги қариндошлариникига кетгани маълум бўлди”, - дейилади хабарда.

ИИББ хабарига кўра, 16 май куни соат 16:00 да Наталья чегарани кесиб ўтиб, Қозоғистонга ўтган. Қизнинг ҳамроҳи билан суҳбатда у илгари бир танишига Россияга боришни таклиф қилгани, аммо таниши унга рад жавоби бергани аниқланган.

17 май куни соат 10:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида Наталья номаълум рақамдан ўша танишига қўнғироқ қилган ва поездда Қозоғистонга кетаётганини хабар қилган.

Бывшая участница шоу Холостяк Анастасия Матронина - Sputnik Ўзбекистон
“Бўйдоқ” телешоунинг собиқ иштирокчиси, асли тошкентлик модель бедарак йўқолди

21 май куни эса қиз дугонасига SMS юбориб, Россияда эканини ёзган. Аммо қайси шаҳарда эканини кўрсатмаган.

Натальянинг онаси Россияда уларнинг қариндошлари борлигини ва қизи мактабни тамомлагач уларникига бормоқчи эканини маълум қилган. Лекин Наталья кетиш олдидан онасига ҳеч нарсани айтмаган.

“Қизим менга айтган бўлар эди. У менга ишонади”, - деди Натальянинг онаси. Шу билан у ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар томонидан Натальянинг оиласидаги муаммолар ҳақидаги тахминларни ҳам рад этди.

Тошкентда бедарак йўқолган қиз фоҳишалар орасидан топилди

Кейинчалик қизнинг онасига Новосибирскда рўйхатдан ўтган мобил рақамдан нотаниш киши қўнғироқ қилган. У интернетда бедарак йўқолган қиз ҳақидаги эълонни кўрганини ва дарров ўзи Қозоғистондан Новосибирскка келган автобусда у қизни кўрганини айтган.

Ўзбекистонлик ота 14 йил олдин йўқолган ўғлини Қозоғистондан топди

Айни дамда Тошкент шаҳар ИИББ Натальянинг онаси билан алоқада бўлиб турибди ва ҳодисани ўрганмоқда.

Янгиликлар лентаси
0