07:57 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Символы закона и правосудия

Навоий вилоят маъмурий суди раиси жиноят содир этишда айбланмоқда

© fotolia
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
288 0 0

Навоий вилоят суди раиси феврал ойида қўл остида ишловчи ходимини кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилагани хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошевга оид оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган маълумотлар юзасидан Олий суд расмий баёнот берди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Олий суди Пленумининг шу йил 20 май куни бўлиб ўтган мажлисида Навоий вилоят маъмурий суди раиси О.Тошевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик бериш тўғрисидаги тақдимнома маъқулланган.

Отабек Тошев Ўзбекистон ЖКнинг  206-моддасида (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланмоқда.

Таъкидланишича, айни вақтда судьяга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоят суди раиси феврал ойида қўл остида ишловчи ходимини кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилагани хабар қилинган эди. Бу маълумотни Sputnik Ўзбекистон агентлигига Бош прокуратура тасдиқлаган эди.

Асосий мавзулар