09:10 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
La policía polaca

Польшадаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

CC BY 2.0 / Piotr Drabik / Policja
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
743 0 0

Польшада “Матиз” автомобили ёниб кетди. Бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси оғир куйиш жароҳатлари касалхонасига олиб келинган.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Польшадаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Ўзбекистоннинг Польшадаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, 18 май куни С-3 Польша миллий трассасида Шчечин ва Гожув шаҳарлари ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Оқибатда “Матиз” русумидаги автомобиль ёниб кетган.

Хабарда қайд этилишича, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир куйиш жароҳатлари билан ҳушсиз ҳолда Шчечин шаҳри касалхонасига олиб келинган.

“Текширув олиб бораётган Пирици шаҳри полициясидан олинган хабарга кўра, уларнинг иккаласи ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Дастлабки маълумотларга биноан Мамадалиев Шухратжон Ваҳобович вафот этган, Лутфуллаев Бахтиёр Эркин ўғли касалхонага ётқизилган”, - дейилади ТИВ хабарида.

Хабарда Элчихона Польша ҳокимият органлари билан алоқа ўрнатгани ва муаммоларни тезкор ҳал қилишда кўмаклашиш учун вазиятни назоратда ушлаб тургани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Ўзбекистон фуқароси вафот этгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар