Тошкентда эгаси вафот этган уйни 22 500 долларга пуллаган фирибгарлар қўлга тушди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишРабота вневедомственной охраны ГУ МВД России
Работа вневедомственной охраны ГУ МВД России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уч фуқаро марҳума 72 ёшли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштиришган.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкентда вафот этган аёлнинг уйини сотиб юборган уч фирибгар қўлга олинди.

Доллары в конверте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 195 гектар ер майдонни олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, 2018 йил октябрь ойида Сергели ва Чилонзор туманларида истиқомат қилган уч фуқаро марҳума 72 ёшли аёлни 2015 йилда вафот этганлигини била туриб, унинг номидаги хонадон ҳужжатларини қалбакилаштиришган.

Сўнгра ушбу хонадонни бошқа фуқарога 22 500 долларга фирибгарлик йўли билан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳар уччала фирибгар қўлга олинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0