Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқаросини яралади

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишУчения Оперативной группы российских войск в Приднестровье
Учения Оперативной группы российских войск в Приднестровье - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон чегарачилари талабларига бўйсунишдан бош тортган эркакларга нисбатан қурол қўллашга мажбур бўлган.

ТОШКЕНТ, 31 май - Sputnik. Қирғизистон чегарачилари талабларига бўйсунишдан бош тортган эркакларга нисбатан қурол қўллашга мажбур бўлган.

Sputnik Қирғизистоннинг мамлакат Чегара хизмати маълумотларига таяниб ёзишича, ҳодиса Ўш вилояти, Аравон туманидаги Тогуз-Булоқ аҳоли пунктида содир бўлган.

Таджикские пограничники - Sputnik Ўзбекистон
Қабристон сабабли тожик-қирғиз чегарасида низо чиқди

“Чегара наряди чегара яқинида Ўзбекистоннинг иккита автомашинасини аниқлаган. Улар чегарачиларнинг тўхташ ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдиришган. Чегара наряди ҳавога қарата огоҳлантириш ўқи узган. Бироқ, машиналар тўхтамасдан ҳаракатда давом этган ва Қирғизистон наряди қурол қўллашга мажбур бўлган”, - дейилади хабарда.

Натижада Ўзбекистон фуқароси яраланган. У Ўзбекистоннинг Марҳамат тумани касалхонасига олиб кетилди.

Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси ва Ўзбекистон ДХХ чегара қўшинлари қўмондони билан мулоқот қилган. Улар ҳодиса юз берган жойга қўшма суриштирув ишларини амалга ошириш ҳақидаги қарорга келишган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0