13:28 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Никто не навещает: мать избитой узбекистанки рассказала подробности - видео 75/

“Ҳеч ким хабар олгани келмади”: булунғурлик келинчакнинг калтакланиш тафсилотлари – видео

© YouTube
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
495 0 0

Қизнинг онасининг сўзларига кўра, қиз қаттиқ қўрқиб кетган ва унинг эри шифокорларга "зинадан тушиб кетдим" деб айтишни талаб қилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Самарқанднинг STV телканали 10 кунлик келинчак Зуҳра Умарованинг эри томонидан шавқатсиз калтаклангани ҳақида видеолавҳа намойиш этди.

Маълум бўлишича, қиз 18 майда турмушга чиққан. Тўйдан 10 кун ўтгач, маст ҳолатдаги турмуш ўртоғи номаълум сабабларга кўра унга ташланиб, аёвсиз равишда дўппослаган. Ёш келин ҳушсиз ҳолда касалхонанинг жонлантириш бўлимига олиб келинган.

“Оғзидан қон оқар эди, боши ёрилган. Сал қолса эри уни ўлдириб қўйиши мумкин эди. Мана, орадан тўрт кун ўтди, лекин ҳеч ким хабар олгани келмади”, — дейди Зуҳранинг онаси.

Қизнинг онасининг сўзларига кўра, қиз қаттиқ қўрқиб кетган ва унинг эри шифокорларга "зинадан тушиб кетдим" деб айтишни талаб қилган. 

Қўмита вакилининг сўзларига кўра, қизнинг ота-онаси куёвнинг ичкиликка ружу қўйганини билган, лекин қизнинг ёши сабабли (келин 30 ёшда) турмушга чиқишга кўндиришган. Жабрланган келин иккинчи хотин бўлган.

Маълум бўлишича, эркак аввал уйлаган ва биринчи хотинидан иккита фарзанди бўлган. Эркакнинг биринчи хотини эрининг ичкиликка ружу қўйганлиги ва мунтазам дўппослаши сабабли кетиб қолган.

Икки ёшнинг никоҳи қонунан расмийлаштирилмаган. Уларни маҳаллий имом шаърий никоҳлаб қўйган.

Қайд этилишича, жабрдийданинг эрига нисбатан жиноий иш очилган ва ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Хотин-қизлар қўмитаси эри аёвсиз калтаклаган келинчакни ўз ҳимоясига олди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sputnik Самарқанд вилояти Булунғур туманида яшовчи Зуҳра Умарова келинлигининг ўнинчи кунида эри томонидан аёвсиз калтакланиши оқибатида туман касалхонасининг жонлантириш бўлимига тушгани ҳақида хабар қилган эди.

Асосий мавзулар