11:02 15 Декабр 2019
Эфир
  • RUB149.88
  • EUR10545.67
  • USD9537.55

Истанбулда гиламга ўралган аёлнинг жасади ўзбек паспортлари билан топилди

© Fotolia / Jan H. Andersen
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
719 0 0

Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган. Шунингдек, воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн – Sputnik. Истанбулда гиламга ўралган аёлнинг жасади ўзбек паспортлари билан топилган.

ТИВ хабарига кўра, 2019-йилнинг 30-май куни Истанбул шаҳрининг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилган.

Маълум қилинишича, аёлнинг шахсини аниқлаб бўлмаган.

“Воқеа жойидан ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароларига тегишли ҳужжатлар бўлган қора аёллар сумкаси топилган”, - дейилади хабарда.

Бош консулхона мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бораётган жиноят-қидирув бўлими ходимлари билан алоқалар ўрнатган ва уларни ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик ўрнатишига ёрдам беради.

Асосий мавзулар