Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистонлик ёппасига газдан заҳарланди

© Sputnik / Алексей КуденкоКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистонлик газдан заҳарланди.

ТИВнинг маълум қилишича, 2019-йилнинг 3-июнь куни Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилган.

Қарағанда вилояти тиббиёт маркази токсикология бўлими томонидан оғзаки берилган маълумотга биноан қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган: Ҳусанов Сардор, 20.07.2001-й.да туғилган; Джураев Валентин, 15.04.1998-й.да туғилган; Ҳусанов Шариф, 08.02.1973-й.да туғилган; Точканов Алишер, 17.10.1996-й.да туғилган; Неъматов Баходур, 30.03.1992-й.да туғилган; Элбаев Одил, 12.04.1986-й.да туғилган; Элбаев Фарух, 02.02.1992-й.да туғилган; Точканов Шахзод, 10.03.1999-й.да туғилган; Точканов Дастан, 24.10.1995-й.да туғилган; Точканов Айбек, 15.02.1996-й.да туғилган; Искандаров Обид Саллоходинович, 01.08.1995-й.да туғилган; Самиев Азбек, 01.01.1998-й.да туғилган; Ҳусанов Эгамберди, 25.01.1976-й.да туғилган; Маурутов Иззат, 01.01.1991-й.да туғилган;Ҳусанов Нияз, 01.01.1990-й.да туғилган; Ҳусанов Кобонует, 18.04.1982-й.да туғилган.

Сотрудники правоохранительных органов и Скорой помощи на месте происшествия - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 45 киши газдан заҳарланди, аксарияти мактаб ўқувчиларидир

Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки тахминларига кўра, мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

Хабарда “маиший газ, жумладан, ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғирлик даражаси. Токсикогипоксик энцефалопатия” ташхиси билан касалхонага жойлаштирилгани қайд этилган.

Э.Ҳусанов, И.Маурутов, Н.Ҳусанов ва К.Ҳусановга соғлиғининг барқарор ҳолатда эканлиги муносабати билан рухсат берилган.

Қарағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0