17:48 26 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
123 0 0

Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ёппасига маиший газдан заҳарланди.

ТОШКЕНТ, 4 июн - Sputnik. Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги консули Дилшод Ҳакимов маиший газдан заҳарланган ўзбекистонликлар аҳволидан хабар олди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.

Ҳозирда тиббиёт муассасида 16 та жабрланганлардан 12 тасига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Тўрт нафар фуқарога соғлиғининг барқарор ҳолатда эканлиги муносабати билан рухсат берилган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Консул жабрланганларнинг аҳволи барқарорлашганини тасдиқлади. Ҳозирда улар ўзларини анча яхши ҳис қилишмоқда. Уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Шунингдек, консул Қарағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилаётганини таъкидлади.

Аввалроқ Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилгани хабар қилинган эди. Дастлабки тахминларига кўра, мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

Асосий мавзулар