Юнусободда нексия икки ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди

© ФбДТП в Юнусабаде
ДТП в Юнусабаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юнусободда аёл киши бошыарувидаги автомобил 3 болани босиб кетди.

ТОШКЕНТ, 5 июн - Sputnik. Фейсбукдаги Потребитель.уз гуруҳи фойдаланувчиси Михаил Ахпержаньянц қолдирган хабарга кўра, кеча 4 июн куни Юнусободнинг 11 кварталида аёл киши бошқарувида бўлган Нексия автомобили кўп қаватли уйлар ҳовлисидаги скамейкада ўтирган 3 нафар ўсмирларни дарахтга сиқиб қўйган.

ЙТҲ оқибатида 12 ёшли бола воқеа жойида вафот этган, яна бир ўсмир жонлантириш бўлимида вафот этган. Хабарда айтилишига кўра, ўсмирлар ҳовли ичидаги скамейкада ўтиришган бўлган. Йўлнинг автомобиллар ҳаракатланадиган қисмида эмас.

© ФбДТП в Юнусабаде
Юнусободда нексия икки ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Юнусабаде

Хабарда айтилишига кўра, ушбу воқеага жуда кўп киши гувоҳ бўлган, шунингдек автомобил ичида видеоқайд камераси ҳам ўрнатилган бўлиб, унинг хотира карточкасини ички ишлар ходимлари олиб кетишган.

© Facebook / Potrebitel.UzДТП в Юнусабадском районе Ташкента
Юнусободда нексия икки ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди - Sputnik Ўзбекистон
ДТП в Юнусабадском районе Ташкента
ИИББ хабарига кўра, ўтган ҳафтада Тошкент йўлларида 21 116 марта Йўл ҳаракати қоидалари бузилган. Шундан 3 420 таси – қўпол қоидабузарликлардир. Улар орасида спиртли ичимликлар ичиб автомобилни бошқариш ҳолатлари - 24 мартаба, қизил чироққа бўй сунмаслик - 192 марта, ЙҲХХ ходими талабларига бўй сўнмаслик - 34 маротаба, сохта давлат рақамлари - 4 маротаба, пиёдалар йўлакларида ҳаракатланиш - 188 маротаба қайд этилган. 

Янгиликлар лентаси
0