Пензада ЙТҲга учраб, бош мия жароҳати олган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди

© Sputnik / Алексей КуденкоКапельница
Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кеча М5 “Урал” трассасида Hyundai микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Микроавтобусдаги 9 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 8 нафари бош мия жароҳатини олган.

ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Пензадаги ЙТҲда жароҳат олган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди.

ТИВнинг Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар қилишича , 4 июнь куни эрталаб соат 9:10да Пенза вилояти ҳудудидан ўтувчи М5 “Урал” трассасида Hyundai микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Микроавтобусдаги 9 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 8 нафари бош мия жароҳатлари билан Пенза вилояти Кузнецк туманлараро касалхонасига жойлаштирилган:

1. Сафаров Нурулла, 16.07.1989 й.да туғилган;
2. Эгамбердиев Равшан Ҳалимжонович, 08.07.1987 й.да туғилган;
3. Қосимов Фазлиддин Баҳриддинович, 05.03.1986 й.да туғилган;
4. Турдиалиева Соҳибахон Жўраевна, 24.03.1973 й.да туғилган;
5. Каракулов Зиёдулло Муртазоевич, 05.11.1968 й.да туғилган;
6. Абдиравибов Мусурмон Абдихалил ўғли, 15.05.1995 й.да туғилган;
7. Абдурайимов Суннат Исломиддинович, 06.05.1995 й.да туғилган;
8. Патирлоев Шерали Холназарович, 06.09.1983 й.да туғилган.

Пензада Ўзбекистон фуқаролари ЙТҲга учради

Хабарда Бош консулхона томонидан мазкур вазият назоратга олингани қайд этилган.

Аввалроқ Пенза яқинидаги ЙТҲда Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси жабрлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0