ТОШКЕНТ, 5 июн – Sputnik. Тошкентда 1 миллиард 80 миллион сўмни ўзлаштириб юборган тадбирга қўлга олинди.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабар қилишича, Чилонзор туманида яшовчи 47 ёшли “Қоракалпоғистон доривор ўсимликлар” МЧЖ раҳбари Tehg-rash МЧЖ раҳбарининг пулларини конвертация қилиб беришни айтган
Сўнгра алдов йўли билан ундан 1 миллиард 80 миллион сўм олган ва берган ваъдасини бажармай, пулларни ўзлаштириб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида фирибгар қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда эгаси вафот этган уйни 22, 5 минг долларга пуллаган фирибгарлар қўлга тушгани хабар қилинган эди.