16:40 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Продавец готовит шаурму

Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарланди: 3 нафар беморнинг аҳволи оғир

© Sputnik / Евгений Одиноков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
288 0 0

Тошкентда юз берган ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилди.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 июнь куни Тошкент шаҳрида қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолати бўйича маълумот берди.

Жорий йил 4 июнь куни соат 17:00дан 6 июнь соат 12:00га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда.

Шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, малакали шифокорлар томонидан сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Дори-дармон захиралари етарли даражада.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:

Беморларнинг 11 нафари касалликларини Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7-б уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.

“GRAND AZIA PLUS” МЧЖга қарашли “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчасида қисқа муддатли текширув ўтказиш учун Ўзбекистон Републикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан 2019 йил 6 июндаги 07-11/4388-сонли маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилди.

Асосий мавзулар