“Оқтепа лаваш”да овқатдан заҳарланганлар сони 41 нафарга етди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишПродавец. Архивное фото
Продавец. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги “Oq-tepa lavash” умумий овқатланиш шохобчаларида овқатдан заҳарланганлар сони 41 кишига етди.

ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Тошкентдаги “Oq-tepa lavash” умумий овқатланиш шохобчаларида овқатдан заҳарланганлар сони 41 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича,  7 июнь соат 14:00 га қадар Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 29 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 8 нафар, шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига 2 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 2 нафар бемор кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.

Ок-Тепа лаваш - Sputnik Ўзбекистон
“Oq-tepa lavash” Сергелидаги заҳарланишга изоҳ берди

Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Овқат токсикоинфекцияси”, “Ўткир ичак касаллиги” ва “Ўткир диарея” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Таъкидланишича, айни дамда  шифохонада беморлардан лаборатория таҳлиллари учун тегишли барча намуналар олиниб, ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилган. Мазкур шифохоналар ва унинг бўлимлари зарур дори-дармонлар, инфузион эритмалар, бир маротаба ишлатиладиган шприц ва системалар билан етарли миқдорда таъминланган.

Мазкур ҳолат бўйича ўтказилган бирламчи эпидемиологик текширув натижасига кўра, беморларнинг 16 нафари ўз касалликларини Миробод тумани “Қўйлиқ-5” массивида жойлашган, 19 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида, 3 нафари Учтепа туманида, 1 нафари Шайхонтоҳур туманидаги Чорсу бозори ҳудудида, 1 нафари Олмазор туманида жойлашган “Оқтепа лаваш” умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични ва яна бир нафар фуқаро буюртма асосида келтирилган маҳсулотни ўз хонадонида истеъмол қилганликлари билан боғлашмоқда.

Старший научный сотрудник Федерального исследовательского центра питания, биотехнологии и безопасности Наталья Денисова  - Sputnik Ўзбекистон
Нима сабабдан уй шароитида тайёрланган тузламалар ўлимга олиб келиши мумкин: эксперт фикри

Ҳозирда шифохонада даволанаётган беморларнинг аҳволи қониқарли, оғир беморларнинг йўқлиги сабаб бугун куннинг иккинчи ярмида уларнинг бир гуруҳига уйларига кетиш учун рухсат берилади ва беморлар ўзлари рўйхатда турган ҳудуддаги оилавий поликлиникалар назоратига олиниб, патронаж хизмати билан қамраб олинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 киши овқатдан заҳарлангани, улардан 3 нафарининг аҳволи оғирлиги хабар қилинган эди. “Oq-tepa lavash” компаниясининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтганлар учун жавобгарликни тўлиқ зиммасига олишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0