11:28 22 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30

Тошкентда ҳашаротларни ўлдириш учун мўлжалланган кукун туфайли икки киши ҳалок бўлди

Global Look Press/Pat Morris
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
533 0 0

Чилонзор туманидаги квартиралардан бирида 77 ёшли пенсионер ва унинг 28 ёшли неварасининг жасади топилди.

ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Тошкентда ҳашаротларни ўлдириш учун мўлжалланган кукун туфайли икки киши ҳалок бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 7 июнь куни Чилонзор туманида истиқомат қилувчи аёл мурожаат қилган. Аёл уйига қайтиб келганида ҳеч ким эшикни очмагани, аммо онаси, 77 ёшли Ш.М. ва 28 ёшли ўғли М.Т. квартирада бўлиши кераклигини маълум қилган.

Хабарда қайд этилишича, ФВВ мутахассислари профилактика инспектори томонидан чақирилган ва гувоҳлар иштирокида квартиранинг эшиги очилган. Квартирада кучли ҳид бўлган, ҳамма жойда ҳашаротларни ўлдириш учун мўлжалланган кулранг кукунга эга газета варақлари ёйилиб ташланган.

“77 ёшли Ш.М.нинг жасади йўлакда, М.Т.нинг жасади балкондан топилди”, - дейилади хабарда.

Воқеа содир бўлган жойга ИИБ ходимлари, прокурор, солиқ инспекцияси бошлиғи, шунингдек, Чилонзор тумани ҳокимлиги ва санитария-эпидемиология хизмати вакиллари чиққан. Текшириш ўтказилмоқда, тегишли экспертизалар тайинланган.

Аввалроқ Тошкентдаги “Oq-tepa lavash” умумий овқатланиш шохобчаларида овқатдан заҳарланганлар сони 41 кишига етгани хабар қилинган эди.

Асосий мавзулар