11:59 18 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Карта Master Card

Калугада товламачи қиз икки ўзбекистонликни алдади

Sputnik / Алексей Сухоруков
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
578 0 0

Россияда 21 ёшли товламачи қиз икки Ўзбекистон фуқаросини алдаб пулини ўғирлаб кетди.

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Икки нафар Ўзбекистон фуқароси товламачилик қурбонига айланди деб хабар қилмоқда Калуга вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Жиноятчи телефон орқали ўзини банк ходими деб таништириб, меҳнат мигрантларига арзон кредит таклиф қилган. Гуёки бунинг учун улар ўз банк карталарига қўшимча хизматларни улаши керак бўлган. Ушбуни рўкач қилган ҳолда товламачи уларнинг паспорт рақамлари ва банк реквизитларини билиб олган.

Шундан сўнг жиноятчи уларнинг ҳисоб рақамидаги маблағларни ўз ҳисобига ўтказган. Шу йўл билан товламачи икки нафар фуқародан жами 17 минг рубл ўғирлаган.

Ҳуқуқни сақлаш органлари товламачининг шахсини аниқлаб уни ҳибсга олган. У Ростов вилоятида яшайдиган 21 ёшли қиз бўлиб чиққан. Унга нисбатан 2та жиноят иши очилган. Айни дамда тергов  давом этмоқда.

Асосий мавзулар