Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини яшин урди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишМолния
Молния - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ленинград вилоятида Ўзбекистон фуқароси яшин уришидан вафот этди. Бош консулхона вазиятни назорат остига олган.

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2019 йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган обектда яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995-йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этган.

Автомобили полиции и скорой медицинской помощи - Sputnik Ўзбекистон
Пензада ЙТҲга учраган ўзбекистонликлардан бири вафот этди

Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган. Бош консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Хабарда айтилишига кўра, Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи, яъни Архангелск, Калининград, Ленинград, Мурманск, Новгород, Псков, Вологода вилоятлари, Карелия ва Коми республикалари, Ненетс-автоном округи ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига хизмат ва ёрдам кўрсатади.

Вид на улицу Гран Виа и здание Эдифисио Метрополис в Мадриде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароси Португалияда пичоқланишдан вафот этди

Зарур вазиятлардар Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш мумкин: +7-965-029-41-49.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида оғир вазиятларга тушиб қолганда, вафот этганда – уларнинг ўзлари ушбу вазиятни ҳал қилишига тўғри келар эди. Хусусан, вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб бориш харажатларини ўзлари ёнидан қоплаши керак бўларди.

Сўнгги 2 йил давомида, ушбу вазиятга чек қўйилди: фуқаролар оғир вазиятга тушиб қолган, фавқулодда ҳолатрларда – Ўзбекистон ҳукумати томонидан мунтазам ёрдам берилаётганини кузатмоқдамиз.

Янгиликлар лентаси
0