03:03 20 Июн 2019
Эфир
  • RUB132.57
  • EUR9566.00
  • USD8535.74
Старинные монеты

Ўзбекистондан 18 дона қадимий тангаларни олиб чиқишга уринган шахс тўхтатилди

Sputnik / Валерий Мельников
Ҳодисалар
Ҳавола олиш
114 0 0

“Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида хорижга кетаётган йўловчи поездида 18 дона қадимий тангалар аниқланди.

ТОШКЕНТ, 11 июн – Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида хорижга кетаётган йўловчи поездини божхона кўригидан ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада, ушбу поезд йўловчиси фуқаро А. А томонидан мамлакат ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилаётган,  18 дона қадимий тангалар тўхтатиб қолинди.

“Мазкур тангаларни фақат биттаси 100 йил илгари зарб этилган бўлса, қолганларини қадимийлиги 2-2,5 асрдан ошган. Шунингдек қадимий тангаларнинг бири эски араб ёзувида ва иккинчиси эса эски хитой ёзувида зарб қилинганлиги маълум бўлди”, - дейилган хабарда.

Асосий мавзулар