Истанбулдаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

© Sputnik / Виктория ВиатрисКарета скорой помощи
Карета скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бош консулхона томонидан вафот этган фуқаронинг қариндошларига жасадни Ўзбекистонга олиб бориб дафн қилишлари учун тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Истанбулда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида икки Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

ТИВнинг Ўзбекистон бош консулхонаси маълумотига таяниб хабар қилишича, 2019 йил 11 июнь куни Истанбул шаҳрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган Муҳайё Шерданова ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодисада марҳуманинг 1976 йилда туғилган опаси Матлуба Шердонова жабрланган ва ҳозирда “Қонуний Султон Сулаймон” шифохонасида кома ҳолатида қолмоқда.

Вид на центр Праги. Чехия - Sputnik Ўзбекистон
Чехияда ўзбекистонлик темир плитанинг қулаши оқибатида вафот этди

Бош консулхона вазиятни, жумладан, ҳодиса юзасидан тергов жараёнини назоратга олган

Бундан ташқари, мамлакат Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра.  2019 йилнинг 11 июнь куни “Haydarpasa Numune Hastanesi” тиббиёт муассасасида 1994-йил 15-августда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ражаббоев Озод Равшанович вафот этган.

Маълум қилинишича, у аввалроқ Истанбул шаҳрининг Ускюдар туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган эди.

Бош консулхона томонидан вафот этган фуқаронинг қариндошларига жасадни Ўзбекистонга олиб бориб дафн қилишлари учун тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Шу билан бирга мазкур ЙТҲ бўйича терговнинг бориши назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0