Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

© ИА "Новости-Казахстан", Анатолий УстиненкоРабота полиции Казахстана
Работа полиции Казахстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси жароҳат олган ва Ақтобе вилояти Айтекеби тумани “Комсомол” шаҳарчасидаги Марказий туман шифохонасига жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 13 июн - Sputnik. Қозоғистондаги ЙТҲ оқибатида 17 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳат олди.

ТИВнинг Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга таяниб хабар беришича, 2019 йилнинг 11 июнь куни Ақтобе вилоятида Қарабутақ-Ақтобе автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Карета скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Истанбулдаги ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

“ЙТҲ оқибатида 15.09.2002-йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Дониёр ўғли Кушшаев вафот этди”, - дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси 22.02.1986-йилда туғилган Данияр Таҳирович Нишонов жароҳат олган ва Ақтобе вилояти Айтекеби тумани “Комсомол” шаҳарчасидаги Марказий туман шифохонасига жойлаштирилган. Унинг соғлигининг ҳолати ўртача барқарор.

Бош консулхона томонидан марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва вазият тўлиқ назоратга олинган.

Янгиликлар лентаси
0